Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асоси

Туман янгиликлари

Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий узгачалиги, ривожланишнинг асосий белгилари, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини  топган.

Конституцияда асосий эътибор давлат ва ижтимоий тузилишига эмас, балки инсон манфаатларига қаратилган. Конституциянинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади. Уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий қадрият ҳисобланади деб тан олинган.

Конституциямизнинг 14-моддасида давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Шунингдек 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт эканлиги таъкидланган.

   Хусусан, Қомусимизнинг 7-бобида инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган бўлиб, улар тизимида фуқароларнинг уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари асосий қонунга асосан хусусий мулк ва бозор иқтисодиётининг мустахкам хуқуқий асослари яратилди.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга хақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос хуқуқи қонун билан кафолатланади дейилган.

53-моддасида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклларидаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг хуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг хуқуқлилигини ва хуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатланиши, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. 54-моддасида мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Конституциямизда фуқароларнинг бурчлари ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан 47-моддасида барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажаришлари, 48-моддасида фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга, 49-моддасида фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурийлиги, 50-моддасида фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, 51-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур эканлиги кўрсатилган.

Мансур Содиков, “Ягона дарча” маркази директори.