Нукусда Айимхан Шамуратованинг 100 йиллигига бағишланган танлов ғолиблари аниқланди

Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида Халқ артисти, давлат мукофотлари лауреати Айимхан Шамуратованинг 100 йиллигига бағишланган танлов ўтказилди.

Танлов якунларига кўра Д.Нуратдинова ва З.Ибрагимовалар (Нукус шаҳри) биринчи ўринни эгаллашди.

Иккинчи ўринни эса Шўманайлик Р.Шамамбетова банд этди.

Кучли учликни Д.Чапаева (Нукус шаҳри), Б.Шукирбаева (Нукус тумани), Г.Худайбергенова (Хўжайли), И.Комекбаева (Нукус шаҳри) ва С.Мамбетназарова (Чимбой) якунлаб беришди.

(Манба: kruz.uz)