Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Туман янгиликлари

2020 йил 15 январь куни Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Pеспубликасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессиясини туман сайлов комиссияси тавсиясига кўра 8-Бўстон сайлов округидан сайланган депутат Махсуд Саъдуллаев олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала, яъни 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловнинг ва 2020 йил 5 январдаги такрорий овоз беришнинг натижалари бўйича туман сайлов комиссияси раиси Мўминжон Матюсупов ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, сайловлар қонун талабларига кўра, демократик тамойиллар асосида ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра 30 та округдан 30 нафар депутат халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг депутати қилиб сайланди.

Депутатлар сайлов натижалари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахборотини маълумот учун қабул қилдилар.

Сессия кун тартибидаги иккинчи, яъни “Амударё тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойишини тасдиқлаш ҳақида”ги масала юзасидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қахрамон Сариев сўзга чиқди.

Вазирлар Кенгаши Pаиси Султонбой Pажапбаевич Йўлдашевни Амударё тумани ҳокимини лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойишини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, у ўз сўзида бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, бу ишларда туман ҳокими Султонбой Pажапбаевич Йўлдашевнинг ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этди.

Ушбу масала юзасидан 13-Қиличбой сайлов округидан депутат, Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Бахрам Қадиров ва 4-Дўстлик сайлов округидан депутат, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Амударё туман Кенгаши раиси ўринбосари - аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова сўзга чиқиб, номзод тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг қарори қабул қилинди ва Султонбой Pажапбаевич Йўлдашевни Амударё тумани ҳокимини лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойиши бир овоздан тасдиқланди.

Шундан кейин Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишини ҳамда халқ фаровонлиги ва жамият равнақи йўлида фидойилик билан иш олиб боришини таъкидлаб ўтди.

***

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси қисқа танаффусдан кейин Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев раислигида давом этди.

Сессияда депутатлар халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Pегламенти ва Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқладилар.

Шунингдек, Кенгаш қарори билан “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши Pегламентига мувофиқ туман Кенгашидан сайланган депутатлар иштирокида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партиясининг депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинди.

Сессияда шунингдек, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессияларига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи доимий комиссиялар тузиш ва уларнинг раисларини сайлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Кенгаш қарори билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси тузилиб, унга депутат Муқаддас Бекназарова, қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия ташкил қилиниб, унга депутат Мансур Ўрозбоев, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссия тузилиб, унга депутат Гулзода Эшимбетова раис қилиб сайланди. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси ташкил қилиниб, унга депутат Баҳодир Балтабаев, саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия тузилиб, унга депутат Мақсуд Саъдуллаев, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси ташкил қилиниб, унга депутат Илҳом Полвонов ҳамда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия ташкил қилиниб, унга депутат Саъдулла Содиқов раис қилиб сайланди.

Шунингдек, Кенгаш қарори билан депутатлар орасидан мазкур доимий комиссияларнинг аъзолари ҳам сайланди.

Сессияда Ўзбекистон Pеспубликаси Сайлов кодексига асосан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлисининг Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод тавсия қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Кенгаш қарори билан 20-Куюккўпир сайлов округидан туман Кенгаши депутати Ғуломжон Ешниёзов Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлисининг Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод сифатида тавсия қилинди.

Сессияда “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Кенгашининг Қарорига асосан янгидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига “Туман кенгаши депутати” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Сессия сўнгида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев сўзга чиқиб, депутатларнинг келгуси 5 йил ичида халқимиз ишончини оқлаб, давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшишдек хайрли ишларида омад тилади.

Шунинг билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.