Нуронийларга паспорт топширилди

Туман янгиликлари

Халқимизда "кўпнинг дуоси – давлат” деган ибора бор. Қиличбой мавзесидаги "Аёқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Маҳмуд ота Адамбоев умр бўйи кўпнинг дуосини олишга, эл-юртнинг ташвишига елка тутишга  интилиб яшайди. Шунданми, ҳамқишлоқларининг ташвишини ўзиникидай қабул қилиб ўрганган Маҳмуд ота Адамбоев маҳалланинг 20 нафар кекса отахон ва онахонларини туман ИИБ ҳузуридаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ўз ҳисобидан микроавтобусда олиб келиб, рўйхатдан ўтишларига кўмаклашди. Орадан маълум вақт ўтгач, Маҳмуд Адамбоев бошчилигидаги 20 нафар кекса отахон ва онахонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олишга муваффақ бўлишди.

– Ҳақиқатан ҳам, маҳалламиздан чиқиб, бу ерга келиб-кетиш бизга осон бўлмасди. ИИБ ходимларидан, Маҳмуд Адамбоевдан жуда миннатдормиз, – дейишди кексалар қувонч билан.

Маҳмуджон ШОМУРОДОВ. Муаллиф олган сурат.