ЁШЛАP УЧУН КОНЦЕPТ ДАСТУPИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Туман янгиликлари

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ёшларга юксак эътибор қаратмоқда. Бу эса бутун юртимиз бўйлаб эртамиз келажаги бўлган ёшлар билан ҳукумат раҳбарларининг учрашувлар ташкил қилиб, улар билан янада мустаҳкам алоқа ўрнатаётганларида ўз аксини топмоқда.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси ёшлари билан учрашиш, уларнинг барча соҳалар юзасидан таклифларини ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга барҳам бериш, ёшларни қизиқтираётган саволларига жавоб топиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ушбу ишчи гуруҳ илк учрашувни туманимиз ёшлари билан бошлади.

Таъкидлаш керакки, шу мақсадда Ўзбекистон Pеспубликасидаги барча вазирликлардан, корхона-ташкилотлардан вакиллар жалб қилинган. Вазирликлар масъул ходимларидан 20 нафари туманимиз ёшлари билан учрашувда иштирок этди.

Ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида “Қиличбой” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Хотира майдонида ёш тадбиркорларнинг иш фаолияти билан танишди. Учрашувни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев очиб берди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси фидойи ёшлар гуруҳи аъзолари юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида нутқ сўзлади. Гуруҳ аъзоларининг ажойиб чиқишлари барчага юқори кайфият бағишлади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларимизнинг ўқиб-билим олиши, ўзи қизиққан соҳа билан шуғулланиши, ҳаётда ўз ўрнини топишлари, комил инсон бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар яратилган. Бундай эътиборга муносиб фарзанд бўлишга, қолаверса, имкониятлардан самарали фойдаланиб, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшиш учун астойдил ҳаракат қилаётган ёшларимиз ҳам талайгина. Уларнинг эришаётган ютуқлари билан мақтансак, арзийди.

Учрашув чоғида туманимизнинг ёш тадбиркорларининг кўргазмалари ташкил қилинди. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариевлар тумандаги ёш тадбиркорлар билан самимимий суҳбат олиб борди. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қандай бошлаганлари, ёш тадбиркорларнинг келгусидаги мақсадлари билан қизиқдилар.

Шунингдек, хотира майдонида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда фаол ёшлар, туманимиздаги ҳарбий сафарбарлик қисмларида хизмат қилаётган аскарлар ҳам ўзларининг истеъдодларини намойиш қилишди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури дилларга хушнудлик бағишлади. Туманимиз санъаткорлари ўзларининг энг сара куй-қўшиқларини куйладилар. Тадбир ҳақиқий ёшлар байрамига айланиб кетди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.