Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли йиғилиш баёни ижроси тўғрисида

Туман янгиликлари

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли йиғилиш баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари И.Раджаповнинг Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли йиғилиш баёнига асосан ота-оналарнинг фикрлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари таклифларига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларида янги ўқув йилини 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб анъанавий ва масофавий шаклда босқичма-босқич бошлашга рухсат берилганлиги инобатга олинсин.

3. Туман мактабгача таълим бўлими (С.Содикова) 2020 йил 7 сентябрь кунига қадар тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва ташкилот Кузатув Кенгашлари аъзолари билан биргаликда ота-оналар орасида сўровнома ўтказсин.

4. Туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан тумандаги санитария талабларига жавоб беради деб топилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлашга рухсат бериш тартиби жорий қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, туман санитария эпидемиологик осойишталик марказининг хулосаси олингач 14 сентябрь кунидан бошлаб, 2020 йил 1 октябрь кунига қадар мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятларини босқичма-босқич бошлашга рухсат берилади.

5. Туман мактабгача таълим бўлими (С.Содикова) туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази (Т.Бабаниёзов) билан биргаликда ушбу тартиб асосида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятларини ташкил қилишсин.

6. Мазкур қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, “Амударё телевидениеси” ва “аmunews.uz” электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

7. Мазкур карорнинг ижросиии назорат килиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича раиси Г.Эшимбетова зиммасига юклатилсин.

С.Йўлдашев, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси