Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Туман янгиликлари

 “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида ахоли вакилларини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иктисодий вазиятдан хабардор килиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказиш мақсадида туманимизда 10 ноябрь куни бошланган тарғибот тадбирлари 11 ноябрь куни ҳам қизғин тусда давом эттирилмоқда.

Тумандаги Чордара, Янгиобод, Дурунки, Гулзор маҳалларида давом этаётган маънавий-маърифий тадбирлар юртдошларимизда юқори кайфият уйғотмоқда, уларда ислоҳотларга даҳлдорлик туйгусининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

11 ноябрь кунги тадбирлар  маҳаллалардаги “Темурбек” тўйхонаси биноси, Амударё мухандислик техникуми биноси, “Бўстон” кафеси ҳамда “Бек” тўйхонасида ташкил қилинди.