2017 йилнинг биринчи чорагида Қорақалпоғистонда ялпи ҳудудий маҳсулот 1 триллион 490 миллиард сўмни ташкил этди

Нукусда 2017 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва Президентимиз томонидан бу йилга берилган энг аҳамиятли вазифаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев олиб борди.

Ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот 1 триллион 490 миллиард сўмни ташкил этиб,  ўсим ҳажми 107 фоизга ошди.

Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури асосида бу йил 1 триллион 229 миллиард сўмлик ва 35 миллион АҚШ долларига тенг 2248 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Шундан,  биринчи чоракда 41 миллиард сўмлик 314 лойиҳа амалга оширилиб,  натижада 1400 га яқин янги иш ўринлари яратилди.  Шу ишларни давом эттириб,  биринчи ярим йилнинг якунигача 187 миллиард сўмлик ва 2 миллион 220 минг АҚШ долларига тенг 1025 лойиҳани амалга ошириш ҳамда 5 мингдан ортиқ янги иш ўрнини яратиш кутилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳудудий бюджетдан даромадлар базаси кенгайиб,  бу йилнинг ўзида Тўрткўл,  Қораўзак ва Элликқалъа туманлари субвенция олувчилар қаторидан чиқарилади.

manba: kruz.uz