Мўйноқда бизнес форум ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Ўзбекистон савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда 2017 йил 10 июль куни  Муйноқ тумани хокимлиги мажлислар залида «Кичик бизнес ва ҳусуий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш» мавзусида бизнес форум ташкил этилди. 

Давра суҳбатида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Ўзбекистон савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари, Халқ депутатлари Мўйноқ туман кенгаши депутатлари,  тадбиркорлар ва фермерлар,  мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Тадбирнинг асосий мақсади - жорий йилнинг 17 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча шароитлар  яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2843 ва «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2803 сонли қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида тушунчалар ва Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон Либерал Демократик партияси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  ахборот бериш.

Давра суҳбатда Мўйноқ туман ҳокими С. Данияров - Президент Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасида, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини, яъни Орол бўйи ҳудудидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича солиқ ва бошқада мажбурий тўловлардан имтиёзлар бериш ва экспорт потенциалини янада оширишда йўл транспорт ҳаражатлари, божихона тўловларидан преференциялар бериш ҳақида бир қатор қарорлар қабул қилинганлиги ва бу қарорлар бўйича туманда амалга оширилаётган ва оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ўз маърузасида таъкидлаб ўтганидек,  бугунги кунда партиянинг 18 мингдан ортиқ аъзолари орасида 7 мингдан ортиғи кичик бизнес,  якка тадбиркорлик,  фермер хўжалиги ва ишлаб чиқариш,  шунингдек хизмат кўрсатиш соҳалари билан шуғулланувчиларни ташкил этади.  Партия томонидан ўтказиладиган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда 128 ёшлар кредит олиш имкониятига эга бўлиб,  яна 150 таси янги иш ўрни билан таъминланди. Шунингдек 33 нафар хотин-қизларга енгиллатилган кредитлар ажратиб берилди ва 36 нафар хотин-қизлар янги иш ўрнига эга бўлди.

Давра суҳбат давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Содиқов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Каипназаров сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга  мутасаддилардан атрофлича жавоблар олди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Манба: http://sovminrk.gov.uz