ДЎРМАН ОВУЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Туман янгиликлари

Тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган Дўрман овулида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Ражабов, туман прокурори ёрдамчиси У. Алламберганов ва овул фуқаролар йиғини масъуллари мурожаатларни қабул қилишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам бериш, бандликни таъминлаш ҳамда суюлтирилган газ учун тўловни амалга оширишда дуч келинаётган муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилиб, бошқалари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этиладиганлари ижро учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

Шу куни Дўрман овулида ёшлар билан ҳам учрашув ўтказилади. Ёшлардан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, дўкон биноси қурилиш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, тез кунда масала ҳал этиладиган бўлди.

М. Халиллаева.