“Агробанк” мижозлари диққатига!

Эълонлар

Банкнинг “DUET” тизимида ишловчи пластик карталарнинг маънан эскирганлиги ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш муддати тугаётганлигини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан Сиздан жорий йилнинг 1 октябрига қадар банкнинг туман бўлимига мурожаат қилган ҳолда ушбу пластик картангизни янги замонавий “UzCard” тизимида ишловчи онлайн пластик картага бепул алмаштиришингизни сўраймиз.

“DUET” тизимида ишловчи эски пластик карталар 2017 йилнинг 1 ноябридан банк томонидан дастурий равишда ёпилишини, уларга хизмат кўрсатилмаслигини маълум қиламиз.

“Агробанк”нинг туман бўлими.