Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/ci_session9c3939a1072f12fd4e1d0d07244a81507ff35379): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 148

Backtrace:

File: /home/amudarya/public_html/index.php
Line: 65
Function: require_once


Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined index: ER

Filename: core/Log.php

Line Number: 165

Backtrace:

File: /home/amudarya/public_html/index.php
Line: 65
Function: require_once


Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php:165)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amudarya/public_html/index.php
Line: 65
Function: require_once


Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php:165)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amudarya/public_html/index.php
Line: 65
Function: require_once

Туман тарихи - Амударё тумани ҳокимлиги расмий сайти

Туман тарихи

Амударё тумани Ўзбекистон Республикасининг ер майдони ва иқтисодий салоҳияти жиҳатидан йирик туманларидан бири ҳисобланади. Туман ўзининг географик жойлашуви, ижтимоий-сиёсий ўрни ҳамда вужудга келган турмуш тарзи тарихига кўра бошқа туманлардан кескин фарқ  қилади.

Агар Амударё туманининг ўтмиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг илдизи энг мўътабар, муқаддас қадимги қўлёзмамиз “Авесто”га бориб тақалади. Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир. Демак, Амударёнинг ўнг ва чап соҳилларида ястаниб ётган Амударё тумани халқи ҳақли равишда бу қимматли маънавий мероснинг ворисларидир.

Қорақалпоғистон Республикасининг ривожланиш босқичлари ҳам айнан ўша тарихий илдизларга бориб тақалади. Устюрт пасттекислигидан то Султон Увайс тоғларигача чўзилган бу кўҳна замин бағрида қанчадан-қанча аждодларимиз турмуш тарзи билан боғлиқ сир-синоатлар яширин, бир вақтлар ҳаёт гуркираб ривожланган қалъалар ҳамон сир-синоатга тўла. Ана шу қалъаларнинг 14 таси Амударё тумани ҳудудига тўғри келади. Биргина “Чилпиқ” қалъа қўрғонидан топилган турли ашёлар жуда улкан – 3 минг йиллик хотиралардан сўзлайди. Шунинг учун ҳам амударёликлар туман ҳудудида жойлашган Чилпиқ, Бештепа, Жумуртоғ, Қоратоғ, Увлон, Гаур, Қипчоқ, Манғит қалъаларига ворислик назари билан қарашади ва бу тарихий обидаларни илмий тадқиқ этишни, бус-бутун авлодларга етказишни ўзларининг бурчлари деб билишади.

Амударё туманида туркий халқларнинг 92 уруғи авлод вакиллари истиқомат қилишади. Хусусан, Қўнғирот, Қипчоқ, Хитой, Найман, Уйғур, Тома, Туркман, Қозоқ, Қорақалпоқ, Назархон, Ос, Сангар, Оча, Уйшин, Қангли каби юздан зиёд овул, элат, маҳалла ва қавмлар ўтмиши ҳам илмий тадқиқ этилишини кутиб турибди.

Мустабид тузуми даврида Амударё тумани Ўзбекистондаги бошқа туманлар каби ўз тарихий илдизидан ажратилган, фақат хомашё етиштирувчи ҳудудга айлантирилди. 1957 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати қарорига мувофиқ Хоразм вилоятининг Манғит, Қорақалпоғистон автоном совет социалистик Республикасининг Қипчоқ туманлари бирлаштирилиши натижасида вужудга келган бу йирик аграр туман то Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар собиқ СССРнинг хом ашё базаси вазифасини ўтаб келди. Буни ХХ асрнинг 60-йилларидан то 1990-йилларгача бўлган турғунлик даврига муҳрланиб қолган халқ турмуш тарзининг нақадар аянчли кечганини ўша даврларнинг жонли гувоҳи бўлган бугунги кекса авлод вакиллари хотираларидан билиб олиш мумкин.

Собиқ СССР даврида туманда битта шаҳар типидаги посёлка ва 10 та овул Кенгаши бор эди. Ҳар овулда нари борса 2 та мактаб, биттадан клублар аҳолига хизмат кўрсатарди. Аҳолининг асосий қисми аграр соҳада меҳнат қилишар, бутун бошли йирик туманда битта марказий шифохона ва учта қишлоқ врачлик амбулаторияси мавжуд эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Амударё тумани иқтисодий-маданий, ижтимоий-маънавий ва маърифий ва маърифий жиҳатдан кескин ривожланиш палласига кирди. Чунончи, мустақиллик йилларида фақат аҳолига томорқа  ерлари ажратиш 2,5 бараварга кўпайди.

Мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ташкил этилиши туфайли аҳоли томорқасида етиштирилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари йил сайин ошиб борди ва қўшни туманлар, ҳатто  чет давлатларга экспорт қилиш даражасига етди.

1990 йилларда туман аҳолиси картошка, буғдой, ун маҳсулотлари, кондитер ва гўшт-сут маҳсулотлари истеъмоли бўйича собиқ иттифоқ миқёсидаги кўрсаткичдан ҳам энг паст поғонада турган бўлса, бугунги кунда айнан юқоридаги маҳсулотларни нафақат етиштирувчи, балки эҳтиёжманд туманларга, қўшни республикаларга экспорт қилувчи туман даражасига етди.


Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 173

Backtrace:


Notice: Undefined index: ER in /home/amudarya/public_html/system/core/Log.php on line 165

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/ci_session9c3939a1072f12fd4e1d0d07244a81507ff35379

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 177

Backtrace: