Фото: Москва метроси жаҳонда биринчи бўлиб йўловчиларга йўл ҳақини узук ёрдамида тўлаш имконини бермоқда

Хориж янгиликлари

«Тройка» картаси функцияларига эга тақинчоқ октябрь ойида савдога чиқарилади. Узук ёрдамида ер усти транспортида ҳам йўл ҳақи тўлаш мумкин бўлади, деб ёзади РБК.

Яқин кунларда Москва метросининг барча йўловчилари йўл ҳақи тўлаш учун «Тройка» картаси функцияларига эга бўлган узук шаклидаги махсус гаджетлардан фойдаланиш имконига эга бўлишади, деган РБКга метрополитен матбуот хизматидагилар.

«Бармоққа тақилувчи узук шаклидаги йўл ҳақи тўлаш учун транспорт ечими жаҳонда биринчи марта амалга оширилмоқда. Бундай узук ёрдамида «Тройка» картаси каби йўл ҳақини «Тройка» тўлов картаси қабул қилинадиган исталган жойда: метрода, ер усти транспорти, Москва марказий ҳалқаси ва бошқа жойларда тўлов қилиш мумкин», — деган метрополитен вакили.

Октябрь ойининг сўнгига қадар узуклар Москва метрополитенининг сувенир кўшклари ва дўконларида пайдо бўлиши керак.

Метрополитен вакили 2017 йилнинг 10 сентябрида «Лужники» станциясида Москва марказий ҳалқасининг ташкил топган кунида турмуш қурган ёш келин-куёвларга ана шундай узуклар жуфти топширилганини эслатиб ўтди.

Манба: kun.uz