Марсда фазогирларни нима кутмоқда?

Хориж янгиликлари

Американинг NASA ва SpaceX компаниялари Марсга қандай қилиб етиб бориш устида бош қотираётган бир вақтда, олимлар ушбу сайёрага 200 кунлик саёҳат ва унда истиқомат қилиш одамларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. 

Фазогирлар мушаклар ҳажмининг қисқариши, суяк вазнининг йўқолиши, юқори ички бош қон босими, руҳий қийинчиликлар, захираларнинг етишмовчилиги ва радиациянинг узоқ вақт таъсир этиши ҳақида бормоқда. 

Ҳозирда NASA ва унинг ҳамкорлари летаргик уйқуга кетиш технологиялари ва яхши ҳимояланган уйлар устида ишламоқда. 

Engadget нашри ушбу тадқиқотлар тафсилотлари ҳақида NASA олимаси Лаура Кербер ва Spaceworks аэрокосмик муҳандислик компанияси ижрочи директори Жон Брэдфордга мурожаат қилди. 

Брэдфорднинг айтишича, соғлом одамнинг Марсга бориши учун ҳам кўплаб муаммолар бор. 

Фазога узоқ муддатли парвозларни амалга ошириш эксперти бўлган Жон Брэдфорд бу муаммоларни фазогирларни узоқ музлатиш ёрдамида камайтириш устида ишламоқда. Бу технология экипаж дуч келиши мумкин бўлган айрим эҳтимолларни пасайтириш ва қатор техник ҳамда муҳандислик вазифаларни бажариш имконини беради. 

Тиббиёт нуқтаи назаридан баҳолаганда, летаргик уйқу кўп жиҳатларда ёрдам беради. У руҳий-ижтимоий муаммоларни бартараф этади. Инсон ухлаганда тушкунликка тушмайди. Мушак ҳажмининг кичрайиши ва суяк вазни камайишига қарши электр стимуллаш имкони пайдо бўлади. Ички бош қон босими пасаяди ва ҳатто радиацияда нурланиш оқибатлари ҳа минималлашади. 

Техник жиҳатдан баҳолаганда ҳам ухлаётган экипаж билан NASA ва SpaceX парвозларини амалга ошириш бирмунча осонлашади. Озиқ-овқатга талаб сезиларли камаяди. 

Жон Брэдфордга кўра, ҳаракатланиш учун зарур бўлган энергия вазнга жуда боғлиқдир. Агар умумий вазн камайтирилса, бу жуда фойдали бўлади. 

Айтиш жоизки, «летаргия» кишида қандайдир қўрқинч уйғотади. Аслида ҳам шундай. Инсон танасининг меъёрий ҳарорати 37°С га яқин, аммо летаргия ҳолатида бу ҳарорат 32-34°С даражагача тушади. Тиббиётда инфарктга дучор бўлган беморларни даволашда шундай усул қўлланилади. Унинг ёрдамида «Формула-1» пойгалари бўйича Михаэл Шумахернинг мияси музлатилган. Албатта, гипотермия жиддий назоратни ҳам талаб этади. 

Фото: NASA

Летаргик уйқу бир неча кун давом этадиган даволаш гипотермиясидан фарқли равишда икки ҳафталик уйқу ва қисқа уйғониш тартибида Марсга етиб боргунча давом этади. 

Аммо бундай тизимнинг хавфли жиҳатлари талайгина. Узоқ муддатли ухлатиш, сунъий озиқлантириш, суюқлик йўқотишни тўлдириш, чиқиндиларни тўплаш қурилмаси ва иқлим назоратини аниқ созлаш кабилар шулар жумласидан. 

Spaceworks ва NASA бу вазифаларни адо қилиш мақсадида тиббий, физиологик ва фармацевтика усулларини мужассамлаштирмоқда. Масалан, дори-дармонлар танани 32-34°С ҳароратни нормал тана ҳарорати сифатида қабул қилишга мажбур қилади. Тери ости эндоскопик гастростомия чун ошқозонга ўрнатилган қувурча билан летаргик уйқудан оддий ҳолатга ўтиш ҳам қулайроқ бўлади. 

Бу борадаги бошқа технологиялар қуйидагилардан иборат:

Барча мушакларни электрли стимуллаш мушаклар ҳажми қисқаришини камайтиради. Кислородли капюшон кислород ва углерод икки оксидининг аниқ миқдорини назорат қилиш учун керак бўлади. Ҳаёт учун муҳим кўрсаткичларни мониторинг қилиш датчиклари, ҳарорат тартибини ушлаш учун қурилма ҳам зарур. 

Шунга кўра, айтиш мумкинки, ҳаётни таъминлаб туриш тизими фантастик фильмлардаги сунъий ухлатиш капсулаларига ўхшаб кетади. 

Натижада, олимларнинг умид билдиришича, фазогирлар ҳам анча соғлом бўлади ҳамда сезиларли равишда қулай ҳамда самарадор фазовий кемаларни барпо этиш мумкин. Шу билан NASA компаниясининг одамларни Марсга олиб боришга мўлжалланган фазо кемасининг ўлчамларини 2 мартага қисқартириб, 45,5 тоннадан 25,5 тоннага тушириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, Марсда колонияларни барпо этадиган минглаб одамларни етказиш имконини беради. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлики, фазогирлар Марсга етиб келишганидан хурсанд бўлишгани билан уларнинг қаршисидаги синовлар тугаганини англатмайди.

Фото: NASA

Асосий муаммолар орасида атмосфера босимининг пасайиши (бундан улкан герметик скафандр  қутқаради) ва тунги паст ҳарорат бор, дейди NASA ва JPL сайёралар геологи Лаура Кербер. Айни вақтда олимлар анча енгил скафандрлар ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. 

Яна бир жиддий муаммо бу — радиациядир. Марс магнит майдони билан ҳимояланмаган. Марсдаги тортиш кучи Ерникидан 3 карра кичик. Шу боисдан ҳам олимлар ҳозирча бу ҳолат кўчма қўрғонларга қандай таъср қилиши мумкинлигини билмайди. Улар, шунингдек, Марс чанг-тўзонлари ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишлари талаб этилади. Хусусан, чангнинг инсон нафас олиш органлари ва терисига тушса, қанчалик хавф солади?

Экология йўналиши бўйича саволлар қаторини жуғрофий масалалар ҳам тўлдиради. Марсдаги қуруқлик ҳажми Ердаги билан деярли бир хил. Аммо Қизи сайёранинг топологияси жуда ҳам тушунарсиз. 

Масалан, Маринер каньони узунлиги бўйича АҚШ ҳудудига тенг. Агар сиз Rover каньони бўйлаб кетар экансиз, «Катта каньондан 3 марта чуқурроқ экан! Уни айланиб ўтишга уриниб кўрамиз» деган ўйга келасиз. Бироқ бунинг уддасидан чиқишингиз даргумон, деган фикрни билдиради Лаура Кербер. 

Бошқа муаммолар орасида кўчкилар, мееорит кратерлар (Ердагидан кўпроқ кузатилади), углекислотали гейзерлар ва сайёрани бутунлай қоплаб олувчи чанг бўронлари шулар жумласидан. 

Яна бир оғриқли муаммо, бу захиралар. 

Марс табиати анча қаттиқ. Сув захираларининг асосий қисми яшаш учун ноқулай бўлган ҳудудларда. Масалан, совуқ қутбларда сув кўп, орбитага чиқиш имкони кўпроқ ва иссиқроқ бўлган экватор ҳудудида сув кам. 

Агар астронавтлар сув ёки метан захирасини топа олишса, уни ичиш учун қўллаш ёки ракета ёқилғиси сифатида фойдаланиш учун водород ва кислородга парчалаш юзасидан бир тўхтамга келиши керак. 

Аммо, Кербернинг ҳазил билан айтишича, Марсда истиқомат қилишнинг ҳам ўзига хос ижобий томонлари бор. Марс аҳолисининг вазни Ердаги аҳоли вазнининг учдан бирини ташкил этади. Улар 24 соат 40 дақиқа давом этувчи Марс кунида кўп нарсага улгуришади. Ниҳоят улар ёшроқ ҳам бўлишади, чунки Марсдаги умр Ердагидан икки марта узунроқ. 

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фазогирлар Марсга гипотермик кома ҳолатида боришади, етиб борганидан сўнг, ғор одамлари сингари ҳаёт учун курашади. Хўш ким буни хоҳлайди?

Манба: kun.uz