Ёшлар никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Туман янгиликлари

Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўптармоқли поликлиникасининг никоҳгача тиббий кўрик бўйича масъул ходими Ҳакимбой Собиров ҳар бир никоҳланувчи шахснинг тиббий кўрикдан ўтишига алоҳида эътибор беради.

– Ўтган 9 ой давомида 2080 нафар никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича 29 нафар шахс никоҳга тайёр эмаслиги аниқланди ва даволанишга йўлланма берилди, – дейди Ҳакимбой Собиров.

Суратда: никоҳгача тиббий кўрик бўйича масъул ходим Ҳакимбой  Собиров никоҳланувчи ёшлар билан суҳбатлашмоқда.