Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Қ  А  Р  О  Р   Қ  И  Л  А  М  А  Н  :

1. Ўзбекистон  Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар учун ишчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 2033 одамни ташкил қиладиган 3.49 фойиз миқдорида, шу жумладан:

а) ногиронлар учун   4,22% - 3 киши, уй мехнатига;

б) ўн тўрт ёшгача болалари, хамда ногирон болалари бўлган ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 30,99 % - 22 киши;

в) Бандликка кўмаклашиш туман марказларида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун   7,04 % - 5 киши;        

г) жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
14,08 % -10 киши;

д) таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун    28,17 % - 20 киши;

е) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун  9,86 % - 7 киши

ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун
5,62 % - 4 киши миқдорида, шу ҳисобдан мобилизациялик чақирув резервига киритилган шахслар учун 1 киши, ёш болали ишламайдиган аёллар
ва атрофдагилар учун ҳавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан касалланган    шахслар  учун  2 киши, одам  савдоси  буйича  жабрланганлар  учун 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин. 

2. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлар сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ  ва ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилга иш ўринларининг энг кам микдорини  банд этиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фойизини, 2018 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фойизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қуйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш  марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қуйилиши) ушбу тоифа шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таьминлансин.

5. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликларнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги  Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирган, ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкиллаштириш учун сарфлаган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш
маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка ва мехнат муносабатлари фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори  (А.Хўжамуратов) ушбу қарорни тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликлар бошлиқларига етказсин ва бажарилишини назорат қилиш унинг зиммасига юклатилсин.

8. Амударё туман ҳокимининг 2016 йил 30 сентябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун 2017 йилги иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш туғрисида”ги 601-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг  иқтисод ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари  М.Темирбаев зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Амударё тумани  ҳокими:                                                                                      С.Йўлдашев

2017 йил  16 ноябрь, №665, Амударё тумани.