Эл бошига иш тушганда

БАРЧАСИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ УЧУН

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати ва ишчи ходимлари бир кунлик иш ҳақини хайрия қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати ва ишчи ходимлари “Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўзларининг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағларини ихтиёрий равишда хайрия қилди.

Бу маблағлар дори-дармон, дезинфекция, хусусий гигиеник воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва коронавирусга қарши курашдаги бошқа тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, тиббий ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

                                                                                                                                                              Е.Қаноатов, ЎзА