2020 йил 8 июль санасидан бошлаб Амударё тумани “Қизил” тоифага ўтказилди

Қорақалпоғистон Pеспубликасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штабнинг 2020 йил 7 июль кунги йиғилиш баёнига асосан Амударё тумани 2020 йил 8 июль санасидан бошлаб карантин даражаси бўйича “Қизил” тоифага ўтказилди.

Pеспублика махсус комиссиясининг тегишли баённомаларига асосан “Қизил” тоифага кирувчи худудларда қуйидагилар ТАЪҚИҚЛАНАДИ:

- парклар ва истроҳат боғлари фаолияти;

- ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, заргарлик ва гул дўконлари фаолияти;

- йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;

- жамоат транспорти фаолияти;

- барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари (дафн маросимларининг 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши бундан мустасно);

- буюм бозорлари фаолияти;

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;

- умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);

- кўнгилочар объектлар (бильярд заллари, компьютер ўйинлари марказлари ва б.) фаолияти;

- салқин ичимликлар савдоси фаолияти;

- қадоқланган ичимликлар савдоси фаолияти;

- таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, ва б.), ўқув курслари фаолияти;

- давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш;

- очиқ сунъий қопламали спорт иншоотлари;

- компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, нашр этиш) ва матбаа хизматлари;

- автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти;

- спорт секциялари, тўгараклар, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти;

- индивидуал шуғулланувчилар учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолияти;

- диний ташкилотлар фаолияти ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ.

Шунингдек, қуйидаги МАЖБУPИЙ ТАЛАБЛАP САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ:

- жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан доимий равишда фойдаланиши;

- деҳқон, қурилиш моллари бозорлари кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган шахсларни ушбу мажмуаларга киритмаслик;

- барча ташкилотларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишни таъминлаш;

- қурилиш-таъмирлаш объектларида санитария-гигиена тадбирларининг амалга ошириб борилиши, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил қилиши;

- соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланмаслик ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлмаслик МАЖБУPИЙ ТАЛАБ ҲИСОБЛАНАДИ.

АВТОТPАНСПОPТ ВОСИТАЛАPИДА ҳаракатланишга 07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача рухсат берилади.

МУАССАСА, КОPХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАP раҳбарияти ходимларининг камида 50 фоизини меҳнат таътилига чиқариши ёки масофадан ишлашга ўтказиши, ҳар бир хонада 1 нафар ходимнинг ишда қолишини таъминлаши, ходимларини коронавирусдан сақлаш учун хавфсизлик чораларини кўриши лозим.

Ушбу талабларга риоя этмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳурматли юртдошлар!
Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг, зарурат бўлмаса ташқарига чиқманг, ўзингизни ва оила аъзоларингизнинг саломатлигига эътиборли бўлинг, ижтимоий масофани сақланг, қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, ниқоб тақишни унутманг!

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати