КАPАНТИН ЧОPАЛАPИ КУЧАЙТИPИЛМОҚДА, МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОPИ ҲАФТАДА ФАҚАТ 3 КУН ФАОЛИЯТ ЮPИТАДИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Pеспублика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди.

Жумладан,
- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;
- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;
- 65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.

- Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг (“Тез ёрдам” хизмати, тиббиёт муассасалари, СЭО марказлари, ИИБ ва Миллий гвардия ходимларининг хизмат ва шахсий автомашиналаридан ташқари), шунингдек, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари

➖аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
➖давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилади.

❗️Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки,  аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Манғит деҳқон бозори эндиликда 2020 йил 1 августга қадар ҳафтанинг фақат сешанба, пайшанба ва шанба кунлари фаолият юритади. Ҳафтанинг бошқа кунларида бозор фаолияти тўхтатилади.

Карантин қоидалари ва жорий қилинган чекловларга тўлиқ амал қилишингизни сўраймиз.

Амударё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.