ДЕПУТАТЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбирлар

2017 йил 22 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигида “Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ишини ташкил этиш масалалари” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Халилла Ешимбетов, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари ва сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Семинарни туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Балтабаев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат Дастурининг “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш” деб номланган бандининг ижросини таъминлаш, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ташкил қилинди.

“Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ишини ташкил этиш масалалари” мавзуидаги ўқув-семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Халилла Ешимбетов маъруза қилди. Маърузада юртимизда давлат ва жамиятнинг барча соҳаларини янада демократлаштириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мансабдор шахсларнинг халқ олдида масъулиятини янада ошириш, бу борадаги ишлар устидан самарали депутатлик ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Депутатлар эътиборига маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини янада жонлантириш, депутатларнинг сайловчилар билан алоқаларини янада жипслаштириш, депутатлик масъулиятини ошириш бўйича қонун ҳужжатларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида кенг турда маълумот берилди.

Маъруза юзасидан ўтказилган музокараларда туман Кенгаши депутатларидан С.Хўжамуротова, Ш.Янгибоева, Р.Ўрозбоев, М.Жуматов, О.Йўлдошов, Ғ.Ешниёзовлар иштирок этиб, кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қилдилар.

Ўқув семинари сўнгида депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.