БЎШАГАН ЎРИНЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Туман янгиликлари

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси  туман Кенгашлари томонидан бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92, 93-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

1. Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган сиёсий партиянинг номи

24-Оқ олтин сайлов округи

Йўлдошов Отабек Йўлдош ўғли

1978 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

ЎзХДП аъзоси

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси раҳбари

Амударё тумани, Дўстлик кўчаси 7-уй

ЎзХДП Амударё туман ташкилоти

Турсинбоев Рашид Назирбоевич

1989 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

“Миллий тикланиш” ДП аъзоси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar kelajagimiz" жамғармаси Амударё туман филиали раҳбари

Амударё тумани, Қангли овули

“Миллий тикланиш” ДП Амударё туман ташкилоти

Юсупова Курбанай Сапарбаевна

1959 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

"Адолат" СДП аъзоси

Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокори

Амударё тумани, Оқ олтин овули

"Адолат" СДП Амударё туман Кенгаши

28-Дарёбўйи сайлов округи

Раджапов Ибрагим Арзимбетович

1983 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

ЎзЛиДеП аъзоси

Амударё тумани мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари

Амударё тумани, Қипчоқ овули

ЎзЛиДеП Амударё туман Кенгаши

Ражапов Акбаржан Сапарбаевич

1985 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

"Адолат" СДП аъзоси

“Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Амударё тумани филиали бошлиғи

Амударё тумани, Олмазор кўчаси рақамсиз уй

"Адолат" СДП Амударё туман Кенгаши

Эшманов Махмуд Эгамберганович

1987 йил, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

ЎзХДП аъзоси

Амударё тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хавфсиз маҳалла фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси

Амударё тумани, Гулзор маҳалласи Қипчоқ кўчаси 49-уй, 13-хонадон

ЎзХДП Амударё туман ташкилоти

2. Туман сайлов комиссияси котиби Жуманиязов Баходир Каримбоевич бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевиденияси, “Amudarya.uz” ва “Amunews.uz” веб-сайтларида эълон қилинишини таъминласин.

М.Матюсупов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси.

22-сон, 2020 йил 4 сентябрь.