Оқ олтин овули, Қипчоқ шаҳарчаси, Дарёбўйи ва Бештом маҳаллаларида яшовчилар диққатига!

Туман янгиликлари

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қарори билан туман Кенгашида бўшаб қолган 24-Оқ олтин ва 28-Дарёбўйи сайлов округларида 2020 йил 20 сентябрь якшанба куни депутатлар сайлови ўтказилиши белгиланган.

Сайловларни очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этиш, энг асосийси, сайловлар жараёнида ҳар бир сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб бериш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пандемия шароитида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сайловчиларга чақирув қоғозлари тарқатилмайди. Шундай экан, Оқ олтин овулининг “Кўнабосу”, “Тозабосу”, “Пахтаобод”, “Деҳқонобод” ва “Жийдали Қулон” аҳоли пунктларида, “Қипчоқ” шаҳарчасида, Бештом маҳалласи, Дарёбўйи маҳалласи “Тараққиёт” аҳоли пунктининг жанубий қисмидаги хонадонларда истиқомат қилувчи сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча юртдошларимизни 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишга ҳамда ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришга чақирамиз.


Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.