ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Туман янгиликлари

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

2020 йил 20 сентябрда бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 6251 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 72,5 фоизи қатнашди.

2020 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган сайлов якуни ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 97 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов округларидан сайланган 2 нафар қуйидаги депутатлар рўйхатга олинсин:        

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

 Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган органнинг номи

24-Оқ олтин сайлов округидан сайланган депутат

Йўлдошов Отабек Йўлдош ўғли

1978 йил

Ўз.ХДП аъзоси

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Амударё тумани бўлинмаси раҳбари

 

Амударё тумани Дўстлик кўчаси 7 уй

ЎзХДП Амударё туман ташкилоти

28-Дарёбўйи сайлов округидан сайланган депутат

Ражапов Акбаржан Сапарбаевич

1985 йил

Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси

“Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Амударё тумани филиали бошлиғи

Амударё тумани Олмазор кўчаси рақамсиз уй

"Адолат" СДП Амударё туман Кенгаши

2. Ушбу қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва “Amunews.uz” веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи

туман сайлов комиссияси раиси                                      М.Матюсупов

 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи

туман сайлов комиссияси котиби                                    Б.Жуманиязов

24-сон, 2020 йил “21 сентябрь