Аёл-қизлар тадбиркорлиги ривожланмоқда

Туман янгиликлари

«Юқори қишлоқ» маҳалласидаги «Амирхон Радха» фермер хўжалигида ҳар йили 36 гектар майдонда пахта ва 4 гектармайдонда буғдой етиштирилади. Шу билан биргаликда мазкур фермер хўжалигида бу йил 2 гектармайдонда узум боғи ташкил этишга ҳамда қуёнчиликни ривожлантиришга киришилди.

Суратда: фермер хўжалиги раиси Радха Имомаддинова ўз хонадонида боқилаётган «Великан» зотли қуён билан.

М.Шомуродов олган сурат.