Энг намунали маслаҳатчи аниқланди

Тадбирлар

Яқинда 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

3 та шарт асосида ўтказилган ушбу кўрик-танловда маслаҳатчиларнинг маҳорати иш фаолиятлари бўйича слайдлар тақдимоти, уларнинг билим савияси, дунёқарашини баҳолаш ва иш фаолиятида дуч келадиган масалаларга ёндошуви, муаммоларнинг ечимини топишга оид саволларга жавоблари асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, «Торёп» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Дилдора Холбоева биринчи, Қиличбой овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Раъно Жуманиёзова иккинчи ва Назархон овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулжаҳон Ибрагимова  учинчи ўринга муносиб кўрилди.

«Торёп» МФЙ маслаҳатчиси Дилдора Холбоевага танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.