Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Амударё тумани ҳокимининг қарори

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда    2017 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1) Қуйидагилар:

а) туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби
1-иловага мувофиқ;

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳамда техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъий ман қилиш;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талаблар асосида амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (М.Темирбаев)га:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (И.Нуруллаев) мазкур қарорни тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштиришни таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2016 йил 29 феврал кунги 98-сонли қарори
2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Амударё тумани

      ҳокими:                                                                                    С.Йўлдашев.

 

2017 йил 16 январь, №27, Амударё тумани

 

 

 

Амударё тумани ҳокимининг

2017 йил “_16_”_январь_

“_27_” -сонли қарорига “_1” илова

Туман ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техника, асбоб ускуналарини 2017 йилда техник курикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби

 

1.

Д.Бабажанов

- Комиссия раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги давлат техника назорати бош инспекциясига қарашли Амударё тумани бўлими инспектори

Комиссия аъзолари

2.

М.Матмуратов

- «Амударё Агротехсервис» МТП МЧЖ раиси

3.

 

Я.Ешмуратов

- «Амударё-Агромаштранс» МТП МЧЖ раиси

4.

 

К.Абдухаликов

- Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахасиси

5.

 

Ш.Халиллаев

- «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК ҚР филиали вакили

6.

 

 

Корхоналар, ташкилот, муассаса ва хўжаликларнинг бош муҳандислари, техника хавфсизлиги муҳандислари ҳамда механизация ҳисобчилари.

 

 

 

Амударё тумани ҳокимининг

2017 йил “_16_”_январь_

“_27_” -сонли қарорига “_2_ ” илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали

Т/р.

Техниканинг тури

Техника номи

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

 

1.

 

Қишлоқ хўжалиги техникалари

Тракторлар

28 кун давомида

Қишлоқ хўжалиги техникалари жойлашган ҳудудлардаги ММТП гаражлари

01.02.2016 й. дан 28.02.2016 й. гача

Трактор тиркамалари

8 кун давомида

11.02.2016 й. дан 18.02.2016 й. гача

буғдой ўриш комбайнлари

10 кун давомида

01.02.2016 й. дан 10.02.2016 й. гача

плуг

4 кун давомида

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

чизель

3 кун давомида

01.03.2016 й. дан 03.03.2016 й. гача

культиватор

4 кун давомида

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

текислагичлар

4 кун давомида

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

борона

3 кун давомида

01.03.2016 й. дан 03.03.2016 й. гача

мола

3 кун давомида

01.03.2016 й. дан 03.03.2016 й. гача

сеялкалар

6 кун давомида

19.02.2016 й. дан 24.02.2016 й. гача

пуркагичлар

8 кун давомида

11.02.2016 й. дан 18.02.2016 й. гача

2.

Мелиоратив техникалар

Экскаваторлар

10 кун давомида

Мелиоратив техникалари жойлашган ҳудудлардаги ММТП гаражлари

0102.2016й. дан 10.02.2016 й. гача

Бульдозерлар

10 кун давомида

0102.2016 й. дан 10.02.2016 й. гача

Скрепер

10 кун давомида

01.02.2016 й. дан 10.02.2016 й. гача

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

Асбоб-ускуналар

Ўлчов асбоблари

4 кун давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

Асбоб-ускуналар жойлашган ҳудудлардаги ММТП гаражлари

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

металлга ишлов берувчи станоклар

4 кун давомида

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

пайвандлаш қурилмалари

6 кун давомида

19.02.2016 й. дан 24.02.2016 й. гача

темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари

6 кун давомида

19.02.2016 й. дан 24.02.2016 й. гача

электр асбоблар

4 кун давомида

04.03.2016 й. дан 07.03.2016 й. гача

гидротизимлар,

6 кун давомида

19.02.2016 й. дан 24.02.2016 й. гача

ёқилғи насослари

3 кун давомида

01.03.2016 й. дан 03.03.2016 й. гача

Двигателлар

8 кун давомида

11.02.2016 й. дан 18.02.2016 й. гача

бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.

10 кун давомида

0102.2016й. дан 10.02.2016 й. гача

 

Изоҳ: Хусусий техникалар олиб келинишига қараб 2016 йил 1 феврал санасидан

2016 йил 17 июл санасига қадар тумандаги ОФЙ, МФЙ ҳудудидаги ММТП гаражларида

 ҳар куни ўтказилади.

 

 

 

КЕЛИШИЛДИ:

 

1. У.Полванов                                    Туман ҳокимининг I-ўринбосари

 

2. М.Темирбаев                                  Туман ҳокимининг ўринбосари

 

3.А.Юлдашев                                     Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи

 

4. Х.Юлдашев                                    Туман ҳокимлиги девонхона мудири

 

5. И.Нуруллаев                              Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

 

6.Д.Бабажанов                                Туман техника назорати бош инспектори

 

7.Х.Жуманиязов                             Туман фермерлар кенгаши раиси