«Қалдирғоч» болажонлар билан гавжум

Туман янгиликлари

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган «Қалдирғоч» кундузги болалар оромгоҳида болажонларнинг мириқиб дам олишлари учун барча шароитлар яратилган. Спортнинг бир неча тури бўйича ҳамда тикувчилик тўгаракларининг машғулотлари болажонларга олам-олам завқ бағишлайди. Айниқса, оромгоҳ кутубхонаси ҳамиша жажжи китобхонлар билан гавжум бўлади.

Суратда «Камалак» болалар ташкилоти етакчиси Муборак Аҳмедова китобхон болалар даврасида.

М.Шомуродов олган сурат.

Манба: amunews.uz