Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ёшлар орасида спортнинг велоспорт турини оммалаштириш мақсадида мусабақа ташкил қилинди.
Мусабақада 9-14 ёшли ўсмирлар ўртасида 55-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Турсинбоев, 15-17 ёшлилар ўртасида Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Бахтиёр Саттаров, 18-30 ёшлилар ўртасида Гулзор маҳалласида яшовчи Бакир Кенжаевлар биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши томонидан тайёрланган совғалар тақдим қилинди.