Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари ҳар куни, соат 08:00 дан 11:00 гача ҳокимлик биносининг фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 март кунги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сонли қарори асосида амалга оширилади.
Қабулга олдиндан ёзилиш бўйича 0 361 515 33 83 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.