ДИҚҚАТ, «ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ»!
Агар Сиз Амударё туманида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)га гувоҳ бўлсангиз туман ҳокимлигининг
61-515-41-96
рақамли «Ишонч телефони» орқали хабардор қилишингизни сураймиз.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефонлари" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.
Унда фуқаролар Амударё туманида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек туман ҳудудида содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.
Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.
Агар берилаётган маълумотлар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса ёки туман ҳокимлиги фаолиятига дахлдор бўлмаса, у ҳолда маъсул ходим томонидан унинг хабар юзасидан қаерга мурожаат қилиш кераклиги бўйича тушунтиришлар берилади.
Қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.
Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олинади ва билдирги асосида раҳбариятга киритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Манзил: 230700, Амударё тумани Манғит шаҳри
Гурлан кўчаси 65-уй
Телефон (қабулхона): 61 515-33-83 Факс: 61-515-35-69
e-mail: amudaryo.t@exat.uz
Telegram-bot: @amuantikor_bot