Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўптармоқли поликлиникасининг никоҳгача тиббий кўрик бўйича масъул ходими Ҳакимбой Собиров ҳар бир никоҳланувчи шахснинг тиббий кўрикдан ўтишига алоҳида эътибор беради.
– Ўтган 9 ой давомида 2080 нафар никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича 29 нафар шахс никоҳга тайёр эмаслиги аниқланди ва даволанишга йўлланма берилди, – дейди Ҳакимбой Собиров.
Суратда: никоҳгача тиббий кўрик бўйича масъул ходим Ҳакимбой Собиров никоҳланувчи ёшлар билан суҳбатлашмоқда.