Qoraqalpog‘iston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi Xonimjon Rajabova “Mo‘tabar ayol” ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi

Хонимжон Ражабова 1957 йилда Амударё туманининг Куюк кўпир қишлоғида туғилган.

1979 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини томомлаган.

У 1979 йилдан 1995 йилгача Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий нашри “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газетаси таҳририятида оддий мухбирликдан мазкур газета бош муҳаррирлигигача бўлган масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Хонимжон Ражабова 1995-2012 йилларда Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этди.

2013 йилдан то ҳозирги кунга қадар Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимида фаолият юритаётган Хонимжон Ражабова Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвони, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги кўкрак нишони, Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочиси, “Маҳалла ифтихори”,  “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари соҳибаси.

Яқинда, 8март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Аму элининг севимли қизи Хонимжон Ражабованинг азиз халқига, она Ватанига қилган ва қилаётган хизматлари ҳукуматимиз томонидан яна бир марта эътироф этилди. У “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Элим, деб элига эвирилиб яшаётган, азиз халқига хизмат қилишни ўзига шараф деб билган устоз журналист ва шоира Хонимжон Ражабовани ушбу мукофот билан чин дилдан муборадбод этамиз. Яна узоқ йиллар ҳаётда ва ижодда юксак марраларни забт этиб, эл ичра азиз ва ҳамиша мўътабар бўлиб яшанг, деймиз.

Амударё телевидениеси ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, www.amunews.uz веб-сайти бирлашган таҳририяти.