Амударёдаги Янги йил ярмаркасида 42 турдаги истеъмол маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда (+видео)

Туман янгиликлари

2017 йилнинг 10 декабридан 2018 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Янги йил савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, уларда 38 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши белгиланган. Туманимизда байрамолди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси анча эрта ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. 2017 йилнинг 11 ноябридан бошлаб «Манғит деҳқон бозори» ҳудудида аҳолига намунали савдо хизмати кўрсатаётган қишлоқ хўжалиги ярмаркаси фаолиятидан халқимиз мамнун.

Ярмаркада 2 та савдо-харид корхонаси, 7 та деҳқон хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. Бундан ташқари, якка тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотлари, «Амударё тутинув» масъулияти чекланган жамияти томонидан шакар, макарон, “Тезкор савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса мева-сабзавот, шунингдек, консерваланган гўшт, балиқ маҳсулотлари – жами 42 турдаги истеъмол маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда. Барча савдо тармоқлари назорат-касса машиналари ва савдо терминаллари билан жиҳоз-ланганлигидан харидорлар мамнун.

Ярмарка ҳудудида назорат тарозилари ҳам ўрнатилган. Сотувдаги маҳ-сулотларнинг сифати, истеъмолга яроқлилиги доимий эътиборда. Муҳими, халқимизнинг Янги йил дастурхони тўкин ва файзли бўлишига ярмаркадаги ҳар бир сотувчи ўз ҳиссасини қўшамоқда.

 

Манба: amunews.uz