Жорий йилда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Pеспубликасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, туманимизда фаолият юритаётган 19 та ҚВПларнинг 2 таси сақлаб қолинди, 7 таси қишлоқ оилавий поликлиникасига айлантирилди. Мақбуллаштирилган 10 та ҚВПларнинг 6 таси негизида шифокорлар учун хизмат уйлари ташкил этилди ҳамда аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.
Барча қишлоқ оилавий поликлиникаларида терапевт, педиатор, гинеколог, жарроҳ, ультра товуш текшириш хоналари ташкил этилиб, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Қишлоқ аҳолисига ихтисослашган тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилди.