2017 йилда “Тез тиббий ёрдам” бўлими шохобчалари сони яна 4 тага кўпайтирилди. Йил давомида “Тез тиббий ёрдам” бўлимида 21 минг 452 марта чақириқлар ҳисобга олинган бўлса, шундан 13 минг 767 та чақириқ қишлоқ аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Чақириқлар натижасида 4 минг 514 нафар 14 ёшгача бўлган болаларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди, 5 минг 793 нафар бемор шифохонага ётқизилди.
2017 йил мобайнида туман марказий шифохонаси ва барча бўлимлари орқали 23 минг 736 нафар бемор даволаниб, ўз соғликларини тиклаб, оиласи бағрига қайтди.
Туманда 2017 йил давомида туғиш ёшидаги 52 минг 436 нафар аёл-қизлар, 65 минг 952 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда аниқланган касалликларни даволаш чоралари кўрилди.
Манба: amunews.uz