Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини тинглаган, ўқиган ҳар бир юртдошимиз жуда таъсирлангани сир эмас. Албатта ҳар биримиз маърузани диққат билан эшитганимиз бежиз эмас. Сабаби, давлатимиз раҳбари ўз маърузасида келтириб ўтган барча фикр ва далилларнинг ҳаётийлигини ўтган бир йил давомида ҳалқимиз амалда курди, ўз ҳаётларига ижобий таъсирини сезди десак тўғри бўлади.
Ислоҳотлар шиддат билан ва кенг қамровли тарзда юз бермоқдаки, бугунги кунда ислоҳотлар билан қамраб олинмаган ва ислоҳотлар таъсири сезилмаган соҳанинг ўзи йўқ. Қайси соҳа бўлмасин, у суд-ҳуқуқ соҳаси бўладими, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда бўладими мавжуд муаммо ва масалаларнинг барчасига қисқа муддатларда ечим топилмоқдаки буни ҳис қилмай иложи йўқ.
Бу масалага Президентимизнинг давлат раҳбари сифатига муносабатини, яъни ислоҳотларнинг тез ва шиддат билан, натижали амалга ошириш зарурлигига муносабатини, маърузадаги “Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” деган сўзларида кўришимиз мумкин.
Жумладан, нуронийларимизнинг пенсия таъминоти масаласи, умуман нақд пул муаммоси, хорижий валюталарнинг эркин конвертацияси масаласи, фуқароларнинг тинчлиги ва ҳавфсизлиги каби мамалкатнинг ички масалаларидан то ташқи масалаларигача, яъни қўшни давлатлар билан муносабатлардаги ўзгаришларни ҳалқимиз бугундан ҳис этиб, ушбу ижобий ўзгаришлардан баҳраманд бўлмоқда.
Айниқса демократик тизимдаги мамлакатнинг асосий кўрсатгичларидан бири бўлган халқ ҳокимиятчилиги – конституциявий тамойилининг янада мустаҳкамланганлигини атаб ўтиш жоиз. Бу борада яъни, фуқароларимизнинг давлат органларига, Президентга, Парламентга мурожаат қилиш ҳуқуқларини янада кенг таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан ҳаттоки “манаман” деган демократик давлатларда бўлмаган янги институтнинг – Ҳалқ қабулхоналарининг ташкил этилиши, фуқароларимизнинг бу борадиги ҳуқуқларини кенгироқ руёбга чиқаришларига йўл очиш билан бирга мамлакатимизнинг халқаро майдонда инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси юзасидан мавқеининг янада ортишига тўртки бўлди.
Бу масалада Президентимиз ўз маърузасида тўхталиб, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ”, деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу Конституциямизнинг асосий тамойилларини руёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди” деб таъкидлаб ўтди.
Муҳтарам Президентимиз амалга оширилган ишларга баҳо бериб, натижаларни сарҳисоб қилиш билан бирга келгусидаги амалга ошириш лозим бўлган ишлар, ислоҳотларни давом эттиришдаги ёндашувларга тўхталиб, ҳар бир давлат хизматчиси учун дастуриламал бўлувчи масалаларга тухталди.
Жумладан, Президентимиз “биз ўз фаолиятимизни “Буюк келажагимиз бугундан бошланади” деган шиор асосида ташкил этишимиз, халқимизнинг фаравон ҳаётини таъминлаш учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарур” деб таъкидлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда қайси соҳа ва йўналишда ислоҳот юритилмасин, қандай янгилик, қулайлик, имконият ёки имтиёз жорий қилинмасин, у энг аввало, халқимиз учун – инсон учун йўналтирилмоғи лозим, деган тамойилга риоя этилмоқда.
Президентимиз ўз маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга, ушбу соҳадаги натижаларга тўхталиб, “Айни вақтда ҳаммамиз яхши тушунамизки, суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни инсон манфаатларининг чинакам ҳимоячисига айлантириш учун ҳали кўп иш қилишимиз зарур” дея алоҳида таъкидлади.
Ўз навбатида мамлакатимизнинг суд корпусининг барча аъзолари учун ўз фаолиятларини танқидий нуқтаи назарда баҳоланганлиги сифатида қабул қилиниши лозим.
Хулоса қилиб, Президентимизнинг маърузасида келтирилган фикр ва ғояларни давлатимизнинг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро, айниқса давлат органлари, суд органлари ходимлари ўз фаолиятларимизда амал қилиш зарур бўлган асосий йўналиш ва тамойил сифатида қабул қилсак мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.
Еркин УТЕНИЯЗОВ, фуқаролик ишлари бўйича
Амударё тумани суди раиси.