“Амударё пахта тозалаш” АЖда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Туман янгиликлари

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 28 ноябрдаги “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25-декабрдаги 44-сонли баёни ижросини таъминлаш ҳамда Республиканинг пахтачиликка ихтисослашган туманларида пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли пахта қабул қилиш масканларида ёнғин билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат ҳудудий қуйи тизими хизматлари куч
ва воситаларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинган туман ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатларга асосан 24 январь куни “Амударё пахта тозалаш” АЖда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Айтиш керакки, машғулотни юқори савияда ўтказиш бўйича тўлиқ тайёр ҳолда куч ва воситалар жалб этилди, ўқув машқининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув нуқталари ёнғин хавфи кўпроқ келиб чиқиш мумкин бўлган ҳудудларда ўтказилди.

Ўқув машқи доирасида масъул хизматларнинг авария-тиклаш тузилмалари шахсий таркиби ҳамда жиҳозланган техникаларини жалб қилган ҳолда саф кўриги ўтказилди. Машғулотларда эса корхона ва тайёрлов масканларида пахта хом ашёси ва тайёр маҳсулотларини сақлашда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Ўз навбатида барча ёнғинга қарши воситаларнинг ва ўт ўчириш автоуловларининг шай ҳолатда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус тактик ўқув машқлари давомида пахта тозалаш корхонаси ва тайёрлов масканларидаги технологик қурилмаларнинг доимий соз ҳолатда бўлиши, эҳтиёт қисмлари, ёқилғи мойлаш маҳсулотларининг захиралари яратилганлиги ҳамда куч ва воситаларининг белгиланган вазифаларни реал бажариш имкониятларига баҳо берилди.

Тайёрлов масканларида пахта ғарамларини ўз вақтида брезентлар билан ёпиш ишлари амалга оширилиб, ноқулай об-ҳаво шароитига тайёрлаш чоралари ҳам кўрилди.

Юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва фавқулодда вазиятлар шароитида ва унинг оқибатларини бартараф этишда тезкор штабларнинг фаолият кўрсатиши ҳамда пахта тозалаш корхоналари тайёрлов масканларида навбатчи-диспетчерлик хизматлари билан доимий ахборот алмашинуви қай даражада йўлга қўйилгани яна бир марта синовдан ўтказилди.

Бу каби чоралар юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга, қолаверса, ишчи ва хизматчиларнинг таббий ҳамда техноген тусдаги бахтсиз ходисалар юз берганда тўғри ҳаракатланиш, ўз жонини, ўзгалар ҳаётини ва қимматбаҳо мулкларни сақлаб қолиш бўйича кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.

Ғ.Ешниёзов