Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича Амударё туманида ҳам 4 та сектор ташкил қилинган ва самарали фаолият олиб бормоқда.
Жумладан, туман ДСИ бошлиғи раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудидага туманнинг Назархон, Тош-ёп овул, ҳамда Намуна, Чордара, Навоий, Бўстон, Беруний маҳалла фуқоролар йиғинлари киради.
4-секторга турли соҳадаги ташкилотлардан 23 нафар ходим бириктирилган бўлиб, 3 та овул фуқаролар йиғини ҳамда 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган аҳоли билан мулоқотларда муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда.
Сектор ҳудудида аҳоли сони 28 минг 833 нафарни ташкил қилиб, 5 минг 449 та оила, 4 минг 212 та хонадонлар бор. Шундан кам таъминланган оилалар сони 139 тани, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 1 минг 916 нафарни, нафақадагилар сони 2 минг 799 нафарни, ногиронлар сони эса 339 нафарни ташкил қилади.
Ҳудуднинг умумий ер майдони 666 га бўлиб, 5 та мактабгача таълим муассасаси, 12 та умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 2 та тиббиёт муассасалари мавжуд.
Тўртинчи сектор ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриб ҳозирги кунга қадар 4 минг 212 та хонадон ўрганиб чиқилди. Шундан 744 та хонадонларда муаммолар аниқланиб, 45 таси жойида ҳал қилинди. Қолган муаммоларни ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилди.
Шунингдек, 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари, 2 нафар фуқарога ҳасса таёғи, 8 нафар фуқарога қўлтиқ таёғи ҳамда 21 нафар фуқарога Pеспублика тиббиёт муассасаларида бепул даъволаниш учун йўлланмалар берилди.
Ғ.Ешниёзов