Биринчи Президентимиз хотираси ҳамиша барҳаёт

Туман янгиликлари

Мавзуга оид фотогалерея

30 январь куни Манғит шаҳридаги “Афруза” кафесида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан эҳсон тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда меҳнат фахрийси Турсунбой Абдуллаев сўзга чиқиб, Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан Ўзбекистон мустақилликка эришгани ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритганини таъкидлади. Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган Ислом Каримов қалбларимизда абадий қолиши ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси сифатида мангу яшаши хусусида фикрлар билдирилди. Ислом Каримов бошлаб берган бунёдкорлик ва тараққиёт йўли изчил давом эттирилаётган таъкидланди.

Дастурхон ёзилиб, эҳсон оши тортилди. Қуръон тиловат қилиниб, Биринчи Президентимизнинг охирати обод, юртимизда тинчлик ва барқарорлик абадий бўлишини сўраб дуо қилинди.

Ғ.Ешниёзов.