Амударёда тумани ҳокими раҳбарлигидаги сектор ҳудудида жойлашган 300 та хонадонга жами 2 млрд сўмдан ортиқ кредитлар берилди

Туман янгиликлари

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Амударё туманидаги тижорат банклари ходимлари туманнинг барча хонадонларида бўлиб, уларнинг кредитга бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқди.

Жумладан, 2017 йил давомида туман ҳокими С.Йўлдошев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудуди жойлашган 300 та хонадон эгаларига жами 2 млрд 151 млн 200 минг сўмлик кредит маблағлари берилди. Шундан балиқчилик йўналиши бўйича 1 хонадонга 14 млн 900 минг сўм, иссиқхона қуриш учун 4 та хонадонга 23 млн 956 минг сўм, паррандачиликни ривожлантириш учун 7 та хонадонга 40 млн 414 минг сўм, савдо хизмати учун 1 та хонадонга 15 млн сўм ва чорвачиликни ривожлантириш учун 287 та хонадонга 2 млрд 56 млн 937 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йилнинг ноябр-декабрь ойларида “Микрокредитбанк” АТБ туман филиали томонидан 4 фоизлик ставкада 23 та кам таъминланган оилаларга жами 126,1 млн сўм миқдорида чорвачиликни ривожлантиришлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди. Хонадон эгаларининг маиший техникаларга бўлган эҳтиёжлари ўрганиб чиқилиб, 31 та кам таъминланган оилаларга турли хилдаги маиший техникалар берилди.

Ғ.Ешниёзов