Бугун – 3 февраль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров, туман ҳокими С.Йўлдашев, Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши аъзолари, аппарат ходимлари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибидаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги, “Ташкилот томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида”ги ҳамда “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ҳамда 2018 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида”ги масалалар бўйича Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши раиси М.Шерметов ахборот берди.
Шунингдек, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг корхона, ташкилот ва таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари аъзолари билан ишлаш тизими тўғрисида”ги масала бўйича Кенгаш раиси ўринбасари Ж.Давлетов ахборот берди.
Мажлисда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров, туман ҳокими С.Йўлдашевлар сўзга чиқиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга илм-фан, касб-ҳунар сирларини чуқур ўргатиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, келажагимиз эгаларини жисмонан соғлом, юксак маънавиятли қилиб вояга етказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида нутқ сўзлади.
Мажлис сўнгида кун тартибидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ғ.Ешниёзов