ҚЎМОНДОНЛИК – ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАPИ ЯКУНЛАНДИ

Туман янгиликлари

Туманимиз ҳудудида 20-22 февраль кунлари оралағида фуқаро муҳофазаси бўйича туман Қўмондонлик-штабининг фуқаро муҳофазаси хизматлари таркибига кирувчи корхона-ташкилот, муассаса ва бошқа органлар иштирокидаги ўқув-машқи тадбирлари ўтказилди. Тиббий ва техноген тусдаги фавқулотда вазиятларда содир бўлганида талофатларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро муҳофазаси хизматлари ва аҳолини ҳаракатланишга тайёрлаш мақсадида ўтказилган махсус тактик-ўқув машқлари тадбирлари турли объектларда ташкиллаштирилди.

Қўмондонлик-штаби ўқув машқи дастлаб “Йиғин” сигнали бўйича барча фуқаро муҳофазаси хизматларини тўплаш билан бошланди. Шундан сўнг, техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганида жабрланган аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машғулотлари ҳамда Амударё академик лицейида “Фуқаро муҳофазаси куни” тадбири ўтказилди. Туман ИИБ, тиббиёт бирлшмаси, ДСЭНМ, Ветеринария бўлими ходимлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаси бригадаси иштирокида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

“Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар вазиятлар содир бўлганида объект раҳбарлар таркиби ва фуқаро  муҳофазаси тузилмаларининг туман ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусидаги махсус тактик ўқув машқлари эса Қипчоқ пантон кўпригида, “Тахиаташ нефтбазаси” МЧЖ Қаратов филилали, “Amudaryotex” ХК, туман сув таъминоти, газ таъминоти ва электр таъминоти идоралари каби объектларда ташкиллаштирилди.

Шунингдек, туман почта ва алоқа тармоғида “Шубҳали пакет аниқланганда объект раҳбарлари таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузиламаларининг туман ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ҳам махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, унда туман Ички ишлар бўлими, Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Давлат санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирок этдилар.

Қўмондонлик-шатби ўқув машқларига Ўрта қалъа овулида ташкил этилган қутқарувчилар гуруҳи жалб этилди. Улар шартли зилзила оқибатида ҳудудда содир бўлган турли даражадаги вайроналиклар остида қолиб жабрланган аҳолини қидириб топиш ва қутқариш ишларини амалга ошириш ҳамда аҳолини юзага келган табиий хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлардан хабардор этиш, жабрланган аҳоли ҳаётини муҳофаза ыилиш мақсадида хавфсиз ҳудудларга тезкорлик билан кўчириш бўйича машғулотларда қатнашдилар.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ўқув машқларида фаол иштирок этган иштирокчилар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.