Амударё туманини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қиймати 89 млрд. 203 млн.сўмлик (шундан: ўз маблағи 36 млрд. 170 млн.сўм ва банк кредити 47 млрд. 432 млн.сўм ҳамда Хорижий инвестиция ҳисобидан 700,0 минг.АҚШ долл) инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 136 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 571 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Жумладан, саноат соҳасида 63 млрд. 615 млн.сўмлик, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 21 млрд. 100,0 млн.сўмлик ва тижорат банк кредит маблағлари ҳисобидан 36 млрд. 915 млн.сўм маблағларни молиялаштириш ҳисобига 13 та лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларда жами 247 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 14 млрд. 758 млн.сўмлик, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 11 млрд. 495 млн. сўмлик ва тижорат банк кредит маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 262 млн.сўм маблағларни молиялаштириш ҳисобига 58 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳаларда жами 152 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 10 млрд. 830 млн.сўмлик, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 575 млн.сўмлик ва тижорат банк кредит маблағлари ҳисобидан 7 млрд. 255 млн.сўмлик маблағларни молиялаштириш эвазига 65 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳаларда жами 172 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Туманни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган 136 та лойиҳалар ичидан алоҳида назоратга 27 та йирик лойиҳалар саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида олиниб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 50 млрд. 866 млн.сўм маблағи миқдорида инвестициялар киритиш режалаштирилган. Йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 235 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.