5 март куни Амударё академик лицейида туманимиздаги халқ таълими муассасаларида фаолияти юритувчи аёл-қизлар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тадбир ташкил қилинди.
Байрам тадбирида туман халқ таълими бўлми мудири Отабек Йўлдошев йиғилганларни нафосат ва гўзаллик байрами – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклади. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аёлларни давлат ва жамоат ишларига жалб қилиш, ўз бизнесини йўлга қўйишларига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўқитувчи ва мураббий аёлларни байрам билан қутлаб, келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлод тарбияси йўлида фидойилик билан меҳнат қилаёган опа-сингилларимизнинг ишларига ривож тилади. Бир гуруҳ фаол аёллар сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан аёл-қизлар учун берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини изҳор қилдилар.
Тадбирда туманимиз, шунингдек Хоразм вилоятидан ташриф буюрган санъаткорлар дилрабо куй-қўшиқлари билан байрам дастуруга ўзгача шукуҳ бағишлади.