2017 йилда Амударё туманида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 220,6 млрд.сўмга етиб, 2016 ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 121,2 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳажми 88,5 млрд.сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 339,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
2017 йил туман мақсадли дастурлари ижроси бўйича жами 38 млрд. 923 млн. сўмлик 250 та лойиҳалар амалга оширилиб, 885 та янги иш ўринлари яратилди. Сарфланган маблағларнинг 23 млрд. 386 млн.сўми тижорат банклари кредитларидир.