Юртимизда 15 апрелдан 15 майгача “Фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда. Ойлик доирасида таълим муассасалари, овул ва маҳаллаларда кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда.
27 апрель куни Амударё академик лицейида шу каби тадбир ўтказилди. Дастлаб 2 та синфда очиқ дарс ўтказилиб, унда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидалари шунингдек, табиий офатлар натижасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича тушунчалар берилди.
Кейин табиий ва техноген тусдаги фалокатлар рўй берганда кўнгилли қутқарувчилар гуруҳининг қандай ҳаракатланиши кўздан кечирилди.
Ойлик давомида бу каби тадбирлар ва кўргазмали тактик-ўқув машқларини барча таълим муассасаларида ўтказиш кўзда тутилмоқда.
(Фото: redcrescent.uz)