Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши янгиликлари

Туман янгиликлари

Бўлғуси фермерлар учун маҳорат дарслари ташкил қилинди

1 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан ёш фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган уюшмаган ёшлар учун “Холимбег” овулида маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Маҳорат дарслари “Барчаси ёш фермерлар истиқболи учун” тамойили асосида ўтказилиб, унда тажрибали фермерлар, ёш тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.

Маҳорат дарслари доирасида 42 нафар уюшмаган ёшларга тажрибали фермерлардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Бундан ташқари, ўқув семенаридан кейин иштирокчилар дала амалий машғулотларида ҳам иштирок этиб, ўз билим ва тажрибаларини бойитдилар.

 

Уюшмаган ёшлар учун концерт

Ёшлар иттифоқининг Амударё туман Кенгаши фаоллари ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масаласига катта эътибор бериб келмоқда.

1 май куни ташкилотнинг туман Кенгаши ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгаши билан биргаликда “Ўрта қала” овулида жойлашган 27-сонли мактабда овулда яшовчи уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун концерт дастурини намойиш қилдилар.

Концерт дастурида “Қувноқлар ва зукколар” ўйинлари орқали туман ёшларига таниш бўлган “Осмондаги болалар” жамаоси иштирок этди.

Концертда иштирок этган 175 нафар ёшлар жамоанининг қўшиқ ва рақслари, кулгули пародиялари ва ичакузди ҳангомаларидан баҳраманд бўлдилар.

 

Ёшлар – “Обод қишлоқ” дастурининг иштирокчилари

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг иш билан бандлиги масаласига катта эътибор берилмоқда.

Ташкилот ташаббуси билан туманимиздаги 2 та ҳудудда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига уюшмаган ёшлар шартнома асосида жалб қилинмоқда.

Ўтган давр мобайнида 90 нафарга яқин ёшлар Назархон овулида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга шартнома асосида жалб қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши, туман ИИБ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ўргинлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасасидан қайтиб келган 2 нафар ёшлар ҳам Назархон овулидаги қурилиш ташкилотларидан бирига мавсумий ишга жойлашди.

Ёшлар ўзларининг куч-ғайрати ва шижоати билан қишлоқларимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқдалар.

 

Жасурбек ДАВЛЕТОВ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти раиси