Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги Ферриленд қишлоқчаси ёнига Арктикадан баландлиги 17 қаватли уйдек келадиган айсберг сузиб келди. "Айсберглар хиёбони" деб аталувчи бўғоз орқали ҳар йили юзлаб айсберглар сузиб ўтади, бироқ ҳали бундай катта айсберг учрамаганди.
Таъкидланишича, айсбергнинг энг юқори нуқтасидаги баландлиги 46 метрни ташкил қилади.
Ушбу айсберг юзлаб одамларнинг эътиборини тортди ва улар бу ажойиб манзарани томоша қилгани ва суратга олгани қишлоқчага ташриф буюрдилар.
Манба: kun.uz