ҲАPБИЙЛАPГА ХИЗМАТ УЙЛАPИ ТОПШИPИЛДИ (+фото ва видео)

Туман янгиликлари

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 30 мартда қабул қилган “Ўзбекистон Pеспубликаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги 2858-сонли қарори асосида бутун мамлакатимизда бўлгани Амударё туманида ҳам 10 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига 2 қаватли, шинам, замонавий, барча қулайликларга эга хизмат уйлари қуриб битказилди.

Эътиборлиси, хизмат уйлари барча муҳандислик тармоқлари билан, яъни алоҳида сув-насос станцияси, марказий иссиқлик қозонхонаси, электр трансформатори ва заҳира электр линияси билан таъминланган, хоналари кенг ва қулай. Бундан ташқари, замонавий болалар майдончаси ва ёзги дам олиш жойига ҳам эга.

Ватанимиз сарҳадларини ишончли қўриқлаб, тинчлик-осойишталигимизни таъминлаётган Ўзбекистон республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг “9202-D” ҳарбий қисми таркибидаги 3-чегара постида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун хизмат уйларини “Тупроққалъа махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари қисқа фурсатда, сифатли қуриб битказдилар.

31 май куни мазкур хизмат уйларини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қўмондони ўринбосари, полковник Бахтиёр Мансуров, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳарбий соҳани ислоҳ қилиш, ҳарбий хизматчилар учун муносиб иш ва турмуш шароитларини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Pамзий тасма кесилиб, тендер баҳоси 3 млрд. сўмдан ортиқроқ бўлган мазкур хизмат уйи фойдаланишга топширилди.

Тадбир иштирокчилари хизмат уйларида яратилган шроитлар билан яқиндан танишдилар.

Ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган бу каби шароитлар уларни ўз бурчларини янада ғайрат-шижоат билан адо қилишга ундаб, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ойгул PАЖАБОВА.