Сайловга тайёргарлик ишлари сифатли тарзда якунига етказилди

Туман янгиликлари

Юртимизда жорий йилги сайловларга тайёргарлик янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ уюшқоқлик билан олиб борилди. Хусусан, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкалари тузилди. Сайловчиларга имкон қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида сайлов участкаларини тузишда ҳудудларнинг чегаралари инобатга олинди. Бажарилган амалий ишлар натижасида Амударё туманида ҳам барча сайлов участкалари сайловга тайёр ҳолатга келтирилди. Хусусан, Хитой овули ҳудудидаги 85-сонли умумтаълим мактаби биносида жойлашган 110-сайлов участкасида ҳам ушбу муҳим сиёсий жараённи ўтказиш учун зарур шароитлар яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 110-сайлов участкасида 15 нафар аъзодан иборат участка сайлов комиссияси тузилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида кўрсатилган 2 минг 320 нафар сайловчи уйма-уй юриб хатлов натижасида аниқланиб, мазкур рўйхат сайловчилар танишиб чиқиши учун ахборот деворига илиб қўйилди. Участка ҳудудида биринчи марта овоз берувчилар 97 нафар, ногиронлиги бўлган сайловчилар 4 нафар ва кўзи ожизлар 3 нафарни ташкил этади.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши учун тўлиқ шароит яратилган. Сайловчилардан 3 нафари мазкур имкониятдан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз бериш орқали ўз конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқарди.

Сайлов жараёнини юқори савияда ўтказиш учун участка жойлашган бино, яъни 85-сонли мактаб ҳудуди ободонлаштирилди, ёритиш чироқлар, сайлов участкаси жойини аниқловчи кўрсатгичлар ҳамда сайловга чорловчи пешлавҳа ва плакатлар ўрнатилди.

Мактаб биноси ва хоналари қишги мавсумга пухта тайёрланган бўлиб, иссиқ ва шинам. Бинога келувчи йўл ва йўлакчалар тўлиқ асфальтланган. Фавқулодда ҳолатлардан мухофаза чоралари кўрилган.

Сайлов ўтказиш хонаси, участка сайлов комиссияси ва комиссия раиси хоналари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси Сайлов кодекси ҳамда Низомга мувофиқ талаб даражасида жиҳозланган. Айни пайтда депутатликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тахтасида ёритилган.

Ҳудуддаги барча сайловчилар таклифнома орқали сайлов куни, вақти, сайлов участкасининг манзили, мурожаат учун телефон рақами, муддатидан олдин овоз бериш вақти ва тартиби тўғрисида хабардор қилинди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур участка ҳам сайлов кунида сайловчилар ўз конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариб, ўзлари сайлаган номзодга овоз беришлари учун барча шароитларга эга.

***

Амударё тумани Намуна маҳалласидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 111-сайлов участкасида ҳам сайловга тайёргарлик ишлари сифатли тарзда якунига етказилди.

Хусусан, Сайлов участкаси ташкил қилинган кундан бошлаб унинг атрофини ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари жадал суръатда олиб борилди. Ҳомий ташкилотлар ёрдами билан керакли бошланғич ташкилий ишлар амалга оширилди. Сайлов участкаси жойлашган бино туман телекоммуникация бўлими томонидан мобил телефон ҳамда модем билан таъминланди. Шунингдек, сайлов участкаси давлат рамзлари, сайловчилар кабинаси, сайлов қутилари, пешлавҳалар, канцелярия маҳсулотлари, Ўзбекистон Pеспубликаси сайловга оид қонун ҳужжатларига доир китоблар билан таъминланди.

Сайлов қонунчилигига асосан сайлов участкасида ишчи гуруҳ аъзолари орасида навбатчилик ташкил қилинди ва вазифалар тақсимоти белгиланиб, сайлов участкаси ҳудудидаги барча сайловчиларга таклифномалар тарқатилди.

Сайлов қонунчилигига асосан муддатидан олдин овоз бериш бошланишидан 1 кун олдин участка сайлов комиссияси етарли миқдорда бюллетенлар билан таъминланди ва ҳозирга қадар 3 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.

***

Шунингдек, Амударё тумандаги 112-сонли сайлов участкасида ҳам тайёргарлик жараёнлари сифатли тарзда якунига етказилди. Участка сайлов комиссияси аъзолари 17 кишидан иборат бўлиб, сайлов участкаси Тор ёп маҳалласи ҳудудидаги  21-сонли мактаб биносида жойлашган.

Участка сайлов жараёнини ташкил қилиш ва ўтказиш учун барча керакли анжомлар билан таьминланган. Хусусан, сайлов участкаси жойлашган бино тунги чироқлар, ногиронлар аравачаси учун чиқиш йўлаклари, пешлавҳалар ва бошқа зарур воситалар билан таьминланган. Участкада ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлиб, мактаб биносига олиб борувчи йўллар текисланган. Бинода сайловчиларнинг керакли маълумотларни олишлари учун барча қулайликлар ярятилган. Жумладан, Сайлов кодекслари, ахборатнома, номзодлар рўйхати, участка харитаси, алоҳида пешлавҳаларда жойлаштирилган. Пешлавҳаларда комиссия аъзоларининг иш тақсимоти ва навбатчилик жадваллари ҳам жойлаштирилган. Қолаверса, сайлов участкаси интернет тармоғи ҳамда барча техник воситалар билан таъминланган.

112-сонли сайлов участкасида жами 2 минг 608 нафар сайловчилар рўйхати базага киритилиб, хатловдан ўтказилган. Сайловчиларнинг сиёсий билимларини ошириш ҳамда юртимиздаги сайлов тизимидаги янгиликлар ва ўзгаришлардан бохабар қилиш мақсадида участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан йиғилишлар ўтказилиб, тушунчалар берилди. Шунингдек, участка сайлов комиссиясининг барча аъзоларига сайлов куни ва сайловгача бўлган вазифалар тўла тақсимлаб берилган. Участкада комиссия раиси ва аьзолари учун алоҳида хоналар ажратилган ва сайловчилар учун тиббиёт хоналари ҳам тайёр ҳолатга келтирилган.

Бу каби ташкилий ишлар сайлов жараёнини кўтаринки руҳда, сайловчиларнинг фаоллигида ва энг асосийси қонун талаблари асосида ўтказиш имконини беради.

Чарос АPСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.